
Дилшод Аҳатов Ўзбекистоннинг Лихтенштейн Князлигидаги биринчи элчиси этиб тайинланди (қароргоҳи Берлинда жойлашган), деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги. Дипломат ишонч ёрлиқларини валиаҳд шаҳзода Алоизга топширди.
У шунингдек, Лихтенштейн Бош вазири ўринбосари — Ташқи ишлар, атроф-муҳит ва маданият вазири Сабина Монауни билан учрашувлар ўтказди.
Дилшод Аҳатов 2023 йил сентябрь ойидан буён Германиядаги элчи ҳисобланади. У Швейцария ва Чехияда ҳам қўшимча элчи сифатида фаолият юритади.
Ўзбекистон ва Лихтенштейн 2024 йил март ойида дипломатик муносабатларни ўрнатган.