“Квадробер” ота-оналари жаримага тортилиши мумкин (видео)

Квадробика ўзи нима? Интернет тармоғи орқали тарқалган субмаданият. Бунда ўсмирлар ҳайвонларнинг ниқоблари ва бошқа ясалган қисмларини (мисол учун, дум ва ҳоказо) таққан ҳолда, уларнинг ҳатти-ҳаракатларини такрорлашади.

Ички Ишлар Вазирлигининг хабарига кўра, 10 ва 11 октябрь кунлари Тошкент шаҳри кўчаларида квадроберлар пайдо бўлган. Улардан бири ўзини “ит” билан қиёслаб, ўтиб кетаётган одамга ташланган ва у киши билан бирга бўлган ёш бола, қаттиқ қўрқиб кетган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, квадробика жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид эканлиги ва “квадробер”ларнинг ота-оналари, фарзандларига етарли эътибор ва парвариш бера олмаётгандек қабул қилинади ва 5 базавий ҳисоблаш миқдорида (БҲМ), яъни 1.875 млн сўм қийматида жаримага тортилиши мумкин.