Ўзбекистонда кундузги ва кечки вақтда йўлларни таъмирлаш ва чизиқлар чизиш тақиқланади (видео)

2025 йил 1 июндан бошлаб шаҳар кўчаларида йўлларни таъмирлаш ёки чизиқлар чизиш ишларини соат 7:00 дан 21:00 гача (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар бундан мустасно) ўтказиш тақиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг топшириғи ва ҳукумат қарорига асосланиб хабар берди.

«Йўлларни таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, балки фақат тунда — йўлларда ҳаракатланиш энг кам бўлган соатларда амалга оширилади», — деди Асадов.

«Бу янгилик, — қўшимча қилди у, — нафақат фуқароларнинг ишга, мактабга ёки тиббиёт муассасаларига кундалик қатновларини осонлаштиради, балки кўчаларда тирбандликларнинг самарали олдини олишга ҳам имкон беради».

Шерзод Асадовнинг сўзларига кўра, юқорида қайд этилган қарор «аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, йўл ҳаракатини ташкил этишни такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ва уларни ташвишга солаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш мақсадида» қабул қилинган.