
2025 йил 6 июндан бошлаб жисмоний шахсларга ўз номига кредит берилишини тақиқлаш имконини берувчи янги хизмат ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Кредит-таҳлилий ахборот маркази» кредит бюроси.
Гап шундаки, бу хизмат шахс тўғрисидаги маълумотларни кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ундан чиқариш имконини беради.
«Бу жисмоний шахснинг хабардорлигисиз кредит расмийлаштирилишининг олдини олишга ёрдам беради. Хизмат бепул тақдим этилади ва ҳозирда кредит бюросининг расмий веб-сайти орқали мавжуд», дейилади хабарда.
Бунинг учун One-ID тизими орқали рўйхатдан ўтиш, «кредит тақиқи» бўлимига ўтиш ва хизматни фаоллаштириш керак.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 4 март куни президент фуқароларга кредит берилишига ўзини тақиқлаш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолаган эди.
2023 йилда 2790 нафар фуқаро номига уларнинг хабардорлигисиз 19 миллиард сўмлик кредитлар расмийлаштирилган, ўтган йилнинг саккиз ойида эса 874 нафар жисмоний шахс жабр кўриб, уларга 36,6 миллиард сўм ажратилган.
Кредит шартномасини тузишни тақиқлаш ёки тақиқни бекор қилиш ихтиёрий асосда амалга оширилади.
Кредит бюролари реестрни юритиш учун жавобгар бўлади, банклар ва хусусий (банкка тегишли бўлмаган) кредит ташкилотларига эса реестрни текширмасдан мижозлар билан битимлар тузиш тақиқланади. Яъни, молия ташкилотлари потенциал қарздорга кредит беришдан олдин, аввало, амалдаги чекловлар мавжудлигини текширишлари, кейин эса кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилишлари шарт. Агар бундай шартнома жисмоний шахснинг хабардорлигисиз тузилган бўлса, кредит шартномаси бўйича ҳуқуқий оқибатлар учун банклар, хусусий кредит ташкилотлари ёки микромолия ташкилотлари жавобгар бўлади.