Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университетининг Марказий Осиё дастури маслаҳатчиси бўлди

Комил Алламжонов АҚШ пойтахтидаги Жорж Вашингтон университетининг Европа, Россия ва Евросиё тадқиқотлари институти (IERES) қошидаги Марказий Осиёни ўрганиш дастурининг махсус маслаҳатчиси бўлди. Бу ҳақда институт сайтида хабар берилди.

Дастур директори Себастьен Пейрузнинг таъкидлашича: «Бу тайинлов Марказий Осиё дастурининг олимлар ва амалиётчилар ўртасидаги мулоқотга кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги ислоҳотлар ҳамда кенгроқ ўзгаришларнинг асосли таҳлилини тақдим этиш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларига мос келади». Университетда Комил Алламжоновни Олийгоҳ президенти Эллен Гранберг (суратда) ва Эллиотт номидаги Халқаро муносабатлар мактаби декани Алисса Эйрс кутиб олди.

Марказий Осиёни ўрганиш дастури — Эллиотт номидаги Халқаро муносабатлар мактабининг IERES қошидаги тор ихтисослашган дастур. Дастур олимлари ва талабалари минтақадаги замонавий тенденциялар бўйича тадқиқотлар олиб борадилар. Дастур ўз сайтида қайд этилишича, экспертлар ва сиёсий ҳамжамиятлар ўртасида кўприк бўлишга, мунозаралар учун майдонча тақдим этишга интилади.

Комил Алламжонов Марказий Осиё учун ҳозирги бурилиш палласида дастур бу вақтда йўл топишга ёрдам бериш учун зарур таҳлилни тақдим этиб, олдинги сафда эканлигини қайд этди.

«Сўз эркинлигини илгари суриш ғоясига чуқур содиқ бўлган инсон сифатида, жаҳон етакчилари ва олимлар орасида минтақа — ва ифода эркинлигининг ҳаётий роли — ҳақида чуқурроқ тушунчага ҳисса қўшишни интиқлик билан кутаман», — деди.

Институт хабарида Комил Алламжонов «оммавий ахборот воситалари, таълим ва ноширлик соҳаларида тажрибага эга бўлган тадбиркор ва медиа мутахассис» сифатида қайд этилган. «У, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва Ўзбекистонда сифатли таълимни тарғиб қилишга қаратилган ташаббуслар билан ҳам шуғулланади», — дейилади пресс-релизда. Дастур саҳифасида у иштирок этган лойиҳалар, хусусан, Milliy TV, Avtotest Report, Novda Edutainment санаб ўтилган.

Комил Алламжонов ёздан бери Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг мустақил маслаҳатчиси ҳисобланади. У жамоатчилик асосида инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, сўз эркинлигини таъминлаш ва мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш каби йўналишлар бўйича маслаҳат бериши хабар қилинган.

У аввалроқ Президент матбуот котибиАхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисиПрезидент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимларида ишлаган. 2024 йил сентябрда ПАдаги лавозимини тарк этган ва хусусий секторга қайтишини маълум қилган эди.