Кўчмас мулк соҳасидаги статистик маълумотлар

Август ойи натижаларига кўра кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномалари бир ойда 3.5% га ва йиллик ҳисобида 20.8% га камайган. Иккиламчи бозордаги кўчмас мулкларнинг нархи икки ойлик камайишдан сўнг, кўтарилишни бошлаган ва ўртача 1 м.2 учун 1128 АҚШ долларини ташкил этади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг мақоласига кўра, август ойида кўчмас мулкнинг 22.2 минг олди-сотди шартномази тузилган ва июль ойига нисбатан, бу кўрсаткич 3.5% га камайган.

Август ойида олди-сотди шартномалар сонининг пасайиши кўп кузатилган вилоят ва шаҳарлар:

  • Сирдарё вилояти (-22.6%)
  • Хоразм вилояти (-13.2%)
  • Тошкент шаҳри (-9.7%)

Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида олди-сотди шартномаларининг пасайиши (йиллик кўрсаткичда) ҳар бири учун 30% ни ташкил қилган.

Иккиламчи бозорда август ойида нархлар 0.7% га, йиллик кўрсаткичда 9.7% га ошган. Йил давомида Тошкент шаҳридаги иккиламчи бозордаги хонадонларнинг ўртача нархи 4.2% га ошган.