Футбол. “Челси” клублар орасида жаҳон чемпионатининг илк финалчисига айланди (видео)

2025 йил 9 июлга ўтар кечаси клублар орасида жаҳон чемпионатининг дастлабки ярим финал учрашуви бўлиб ўтди ва унда “Флуминенсе” – “Челси” жуфтлиги майдонда тўқнашди.

Ўйин 0-2 ҳисобида “Челси” ғалабаси билан якунланди. Голларни Жоао Педро 18 ва 56 дақиқаларда киритди.

Иккинчи ярим финал учрашуви “ПСЖ” – “Реал Мадрид” жамоалари орасида, 2025 йил 10 июлга ўтар кечаси соат 00:00 да ўтказилади.