Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш

Ўзбекистон кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун KfW банкидан 26,5 млн евро олади

Ўзбекистон микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун Германия тараққиёт банкидан (KfW) жами 26,5 млн евро миқдорида кредит ва грант маблағларини жалб қилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 декабрдаги қарорида кўзда тутилган.

Лойиҳа 2031 йилгача бўлган даврга мўлжалланган. Жами маблағнинг 23,5 млн евросини кредит маблағлари, яна 3 млн евросини эса лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ маслаҳат хизматлари учун грант ташкил этади.

Кредит 11,75 млн евродан иборат иккита транш билан ажратилади. Кредит линияси йиллик 2 фоиз ставка билан 10 йиллик имтиёзли даврга мўлжалланган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳани амалга ошириш бўйича масъул ижрочи этиб белгиланди.

KfW дастурининг олдинги икки босқичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнесга 26,8 млн евро йўналтирилган. Янги молиялаштириш пакети тўғрисидаги келишув 2025 йилнинг апрель ойида имзоланган эди.