Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 25/03/2026

Афғонистондан картошка ниқоби остида 70 кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларни олиб киришга уринишди

Ўзбекистон чегара ва божхона хизматлари Афғонистондан картошка кўринишида ниқобланган 72,3 кг гашиш моддасини олиб киришга бўлган уринишни тўхтатиб қолди.

ДХХ матбуот хизматининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи 25 ёшли шахс бошқарувидаги юк машинаси тиркамасидаги картошкалар текширилганда, картошка шаклидаги 222 та ўрам топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, юкни Россияга олиб бориш режалаштирилган.

Йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси аниқланганлиги ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари бошланди.