
Жиззах вилояти Фориш туманидаги Қизилқум қишлоғида 2026 йил 14 февраль куни соат 4:53 да сел келиши кузатилди, деб хабар берди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Бунга кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.
Натижада Эрали кўчасидаги 30 га яқин уйнинг ҳовлиси ва томорқа ерларини сув босган. ФВВ оқибатларни бартараф этиш учун зарур куч ва техник воситаларни жалб қилди. Хабарда айтилишича, жабрланганлар йўқ.
Вазият ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тўлиқ назоратга олинган, деб қайд этди ФВВ.