
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) содир бўлиб, унда беш киши ҳалок бўлди, дея хабар берди вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.
Идора маълумотларига кўра, 2025 йил 21 ноябрь куни тахминан ярим тунда М-39 «Тошкент-Термиз» трассасининг 989-километрида «Lacetti» русумли автомобиль 22 ёшли ҳайдовчиси тақиқланган жойда бурилаётган «Isuzu» юк машинаси билан тўқнашган.
Тўқнашув натижасида ёнғин келиб чиққан. «Lacetti» ҳайдовчиси (23 ёш) ва машинадаги тўрт нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Жиноий иш қўзғатилган, гумон қилинувчи ҳайдовчи ушланган.
«Zamon» телеканалининг хабар беришича, юк машинаси ҳайдовчиси томонидан фақатгина сўнгги бир йилда 44 та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати расман қайд этилган.