Ўзбекистонлик аёллар жинсий аъзоларида жами 9 кг дан ортиқ олтин олиб ўтмоқчи бўлди

2 октябрда Туркиянинг Измир шаҳрининг аэропортида, Бирлашган Араб Амирликларидан Туркияга учиб келган 6 нафар ўзбекистонлик аёл аэропортдан чиқишда қўлга олинди. Контрабандага қарши курашиш ваколатли органларида бу ҳолат бўйича маълумотлар бўлган ва 6 нафар аёл ва автомобилда уларни кутиб олишга келган 1 киши ҳам ҳибсга олинган.

Автомобиль ва аёллар тинтув қилинганда, 110 г лик 82 та олтин қуйма, 18 та Playstation ва бошқарув контроллерлари (джойстик), 3 та смартфон ашёвий далил сифатида топилган. Қўшимча кўрикдан сўнг, аёлларнинг жинсий аъзоларида яна 82 та 110 г лик олтин қуйма борлиги аниқланган ва суд томонидан хирургик аралашувга рухсат олингандан сўнг, умумий оғирлиги 9 кг 240 г га тенг бўлган олтин ҳам олинган. Шундай йўл билан, ҳар бир аёл ўз ичида 1.5 кг дан ортиқ олтин олиб келган.

Ашёвий далил сифатида олинган 166 та олтин қуйманинг умумий оғирлиги 18 кг 500 г ни ташкил қилди ва қиймати 55 млн турк лираси (1.5 млн АҚШ доллари) га тенг.

6 нафал аёл-курьер ва автомобилда кутиб олган киши Измир суди томонидан ҳибсга олинган.