Бугун, яъни 2025 йил 20 март куни футбол бўйича 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси мезбон сифатида Қирғизистонга қарши майдонга тушади. Бошқа жуфтликлар эса қуйидагича:
Эрон – БАА
Қатар – Шимолий Корея
Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви Тошкент вақти билан соат 21.00 да бошланади ва “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.
Ушбу босқич якунланишига 4 тур қолган ва жадвалда Эрон терма жамоаси биринчи ўринда, Ўзбекистон 13 очко тўплаб иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
