
Футбол бўйича ФИФА жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрин олган К гуруҳининг барча иштирокчилари маълум бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Ўтиш ўйинида Конго Демократик Республикаси жамоаси Ямайка устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.
Шундай қилиб, К гуруҳи таркиби қуйидаги жамоалардан иборат бўлди:
- Португалия;
- Конго Демократик Республикаси;
- Ўзбекистон;
- Колумбия.
Ўзбекистон терма жамоаси 2025 йил 5 декабрь куни Вашингтонда бўлиб ўтган қуръа ташлаш натижаларига кўра К гуруҳидан жой олган эди. Дастлаб Португалия ва Колумбия рақиб сифатида аниқланган бўлса, учинчи жамоа Янги Каледония, Ямайка ва Конго Демократик Республикаси ўртасидаги ўтиш ўйинлари якунига кўра аниқланиши белгиланган эди.
Бундан аввал Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги учта ўйинини иккита давлат — Мексика ва АҚШнинг учта шаҳрида ўтказиши ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон жамоаси К гуруҳидаги илк учрашувини 2026 йил 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 08:00 да Мехико шаҳрида Колумбияга қарши ўтказади.
Португалия ва Ўзбекистон баҳси 23 июнь куни соат 22:00 да (Тошкент вақти билан 24 июнь соат 08:00 да) «Хьюстон» стадионида бўлиб ўтади.
Конго Демократик Республикаси ва Ўзбекистон терма жамоалари эса 28 июнь куни соат 04:30 да (Тошкент вақти билан 28 июнь соат 13:30 да) «Атланта» стадионида тўқнаш келишади.
ЖЧ-2026 баҳслари 11 июндан 19 июлгача давом этади ва жами 39 кун давом этади.