Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)нинг хабар беришича, Даниянинг Bavarian Nordic A/S компанияси томонидан ишлаб чиқилган MVA-BN вакцинаси бошланғич квалификациядан ўтиб, маймун чечагига қарши яратилган биринчи вакцинага айланди.
Вакцинани 18 ёшдан катта бўлган шахсларга қўллаш мумкин ва умумий 2 марта, яъни ҳар бир инъекция 4 ҳафта оралиқ вақт фарқи билан юборилиши керак. Ишлаб чиқарилганда музлатгичда, кейинчалик эса 8 ҳафта давомида +2…+8 ҳароратда сақланиши мумкин.