Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 11/09/2025

Тошкентда иссиқ сув таъминотида режали узилишлар кутилмоқда (жадвал)

Veolia Energy Tashkent компанияси 2025 йил сентябрь-октябрь ойларида иссиқлик тармоқларида режали профилактика ишлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берди. Марказий иситиш тизимига уланган уйларда истиқомат қилувчиларни беш кунлик иссиқ сув таъминотидаги узилишлар кутмоқда.

Хабарда айтилишича, бу ишлар қиш мавсумида тизимнинг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур. «Аҳолидан буни тўғри тушунишларини сўраймиз», — дейилади компания мурожаатида.

Иссиқ сув таъминотидаги узилишлар жадвали

8−12 сентябрь

Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурҳонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли, Феруза кўчалари

Қорасув — 1,2,3,4,6, Бўз-2, Феруза мавзелари

Заргарлик, Лутфи, Боғистон, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Наққошлик, Домбробод, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин ва бошқа кўчалар

Чилонзор мавзеси 5−26, 30, 31, Г9А, 20А-даҳалар, Домбробод, Шарқ, Гулистон, Ал Хоразмий-1,2, Бешқайрағоч, Изза, Ўрикзор бозори ҳудуди

15−19 сентябрь

Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсозлар, Паркент, Чўлпон, Алимкент кўчалари, Оҳангарон шоссеси

Тузель 1−4, Уйсозлар-1, Асалобод-1,2, Авиасозлар шаҳарчаси мавзелари

Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Шароф Рашидов, Навоий, Бобур, Глинка, Шота Руставели, Боғибўстон, Арнасой, Катта Чилонзор, Муқимий, Сеул, Чўпонота ва бошқа кўчалар

Ц-1,2,4,5,7, Оқтепа, Чилонзор 1−5,7,Е,И, Қўшбеги, Башлык, Учувчилар шаҳарчаси мавзелари

22−26 сентябрь

Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Осиё, Лев Толстой ва бошқа кўчалар

Яланғоч, Тошселмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз-1 мавзелари, ТошДРЭС посёлкаси, Ҳамид Олимжон майдони

Бунёдкор шоҳ кўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб кўчалари, Чорсу майдони ва унга туташ мавзелар

29 сентябрь — 3 октябрь

Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Аҳмад Дониш, Шароф Рашидов, Яҳё Ғуломов, Шаҳрисабз, Шастри, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта халқа йўли ва бошқа кўчалар

Белтепа, Ибн Сино-1,2, Жарариқ, Бешқўрғон 1−4, Олимпия, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, Юнусобод 1−19, Ц-1,2,4,5,6,12,15,17,18 мавзелари

6−10 октябрь

Мунис, Сариқул, Эски Сариқул, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли кўчалари, Қўйлиқ 1−7 мавзелари

Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Суғдиёна, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод кўчалари, Сергели 1−8А, Йўлдош 1−18, Ц-1,2,3 мавзелари

«Водник» мавзеси (Бектемир, Ҳусайн Бойқаро кўчаси)

«Строитель» мавзеси (Сергели)

2025 йил сентябрь-октябрь ойларида Тошкентнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида ҳам режали узилишлар кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.