Биринчи марта содир этилган арзимаган ЙҲҚ бузилишлари учун огоҳлантириш беришга рухсат этилади (видео)

Ўзбекистонда маъмурий жазолар тизимига янги таъсир чораси — маъмурий огоҳлантириш киритилади.

Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ишлаб чиқилди, дея хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Лойиҳага кўра, биринчи марта содир этилган Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим арзимаган ҳуқуқбузарликлар учун ЙПХ инспектори огоҳлантириш беришга ҳақли бўлади.

Бундай огоҳлантириш бир йил давомида фақат бир марта қўлланилиши мумкин.