Сирдарё вилоятида 3 кишини ўлдирган собиқ ИИБ ходимига умрбод қамоқ жазоси тайинланди

2024 йил 27 апрелда Сирдарё вилояти собиқ ички ишлар бошқармаси ходими, Мухторжон Шарофбоев 3 кишини ўлдирган ва жиноятни яшириш учун уйга ўт қўйган. Бунга сабаб қилиб, маиший жанжал кўрсатилган.

Тергов ҳаракати давомида аниқланишича, Мухторжон вафот этган аёл билан маълум вақт оралиғида никоҳсиз яшаб келишган ва ўзаро келишмовчилик сабабли, муносабатларни тугатишган. Шундан сўнг, аёл турли усуллар билан собиқ ходимнинг ишига ва яшашига тўсқинлик қилишни бошлаган ва натижада, ҳайфсан эълон қилингандан сўнг, 2023 йилнинг декабрь ойида ўз хоҳишига кўра иш фаолиятини тугатган.

26 апрель куни суҳбатлашиш учун марҳуманинг уйида кўришишган, жинсий яқинликдан сўнг яна келишмовчилик натижасида, аёл эркакни онаси ва қизини ҳақорат қилган. Натижада Мухторжон тирноқ учун пичоқ билан аёлнинг бўйин, жағ ва пешона қисмларига зарбалар берган ва у вафот этган. Шундан сўнг, шовқинни эшитиб хонага кирган ўғлини ва ухлаб ётган марҳуманинг онасини ўлдирган.

Жиноят изларини йўқотиш мақсадида уйга ўт қўйиб, жойни тарк этган.

Суд ҳукмига кўра, собиқ ходимга умрбод қамоқ жазоси тайинланган.