
2026 йил 1 апрелдан 30 апрелгача ҳамкор банкларда HUMO жисмоний ёки виртуал картасини очган фойдаланувчилар ёқилғи учун тўлов қилганда кешбэк олишлари мумкин.
Акция доирасида ҳамкор банклардан бирида HUMO картасини очиш ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида 80 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорда тўловни амалга ошириш лозим. Шартлар бажарилгандан сўнг, иштирокчининг HUMO картасига 3 кун ичида 60 минг сўм миқдорида кешбэк ҳисобланади.
Акция у ўтказилаётган даврда карта очган янги фойдаланувчиларга амал қилади. Кешбэк ҳар бир иштирокчига фақат бир марта берилади.
Ушбу акциянинг йўлга қўйилиши HUMO’нинг Ўзбекистонда нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш ҳамда кундалик ҳаётда қулай ва ҳаммабоп тўлов сценарийларини шакллантириш бўйича стратегиясини акс эттиради.
Ёқилғи мунтазам харажатлар тоифаларидан бири бўлиб, ушбу сегментда қўшимча рағбатлантиришларнинг жорий этилиши фойдаланувчиларнинг нақд пулсиз тўлов форматига фаолроқ ўтишига ёрдам беради.
HUMO картасини қуйидаги ҳамкор банкларда бепул очиш мумкин:
- SQB;
- Trastbank;
- Garant bank;
- Turonbank;
- InfinBANK;
- Anorbank;
- «Бизнесни ривожлантириш банки»;
- Asakabank.
Банклар рўйхати кенгайиб боради.
HUMO ташаббуси молиявий операциялар қулайлигини ошириш ва фойдаланувчилар учун қўшимча қиймат яратишга қаратилган бўлиб, одатий кундалик харажатлардан фойда олиш имкониятини беради.
HUMO ҳақида
«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ (HUMO бренди) — Ўзбекистоннинг миллий тўлов тизими бўлиб, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар инфратузилмасини ривожлантиришни, операциялар процессингини ва замонавий тўлов технологияларини жорий этишни таъминлайди.