«Ўзбекистон Миллий Банки» Тошкентдаги «Ҳазрати Имом» сайёҳлик мажмуаси объектларини сотувга чиқармоқда

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ Олмазор тумани, «Ҳазрати Имом» МФЙ, Қорасарой кўчаси манзилида жойлашган Ислом цивилизацияси марказига туташ «Ҳазрати Имом» сайёҳлик мажмуаси ҳудудидаги кўчмас мулк объектларини сотувга чиқармоқда.

Сайёҳлик мажмуаси ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • 300 ўринли ресторанга эга 56 ўринли «Бухоро» меҳмонхонаси;
  • 300 ўринли ресторанга эга 30 ўринли «Самарқанд» меҳмонхонаси;
  • умумий майдони 866 кв. м бўлган «Боғдод» ресторани;
  • умумий майдони 930 кв. м бўлган «Мадина» ресторани;
  • майдони 29 кв. м дан 632 кв. м гача бўлган 25 та савдо шохобчаси.

Тўлов шартлари: кўчмас мулкни олди-сотди шартномаси имзоланган кундан бошлаб 20 календарь кун ичида 30% аванс тўлови, қолган 70%и кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг 1 ой ичида тўланади.

Ҳамкорлик шартлари: зарурат туғилганда, объект қийматининг 70%ини тўлаш учун инвестор «Ўзбекистон Миллий Банки» томонидан кредит билан таъминланиши мумкин.

Батафсил маълумот олиш ёки учрашув ташкил қилиш учун Миробод тумани, Я. Ғуломов кўчаси, 95-уй (8-қават) манзилидаги NBU Invest Group АЖга ёки (+998) 78−148−26−58 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Масъул шахс: Акбар Рискулов, (+998) 97−443−42−82.

Электрон почта: info@nbuig.uz