
Ўзбекистонда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида (яшил, сариқ, қизил ва жигарранг ранглар) ҳаво сифати кўрсаткичларининг миллий тавсиявий индексацияси тасдиқланади. Бу президентнинг 2025 йил 25 ноябрдаги пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонида назарда тутилган.
Индексацияни 2025 йил 1 декабргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология қўмитаси ишлаб чиқиши топширилди.
Индексация асосида ифлосланган ҳавонинг инсон организмига зарарини камайтириш бўйича, масалан, ниқоб тақиш ва бошқа тавсиялар ҳам ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, ҳаво сифати кескин ёмонлашган ҳолатларда санитария хизмати томонидан эрта огоҳлантириш тизими жорий этилади.
2025 йил 25 ноябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги биринчи марта мамлакат аҳолисига ҳавонинг юқори чангланиши ва мавсумий ўткир респиратор инфекциялар туфайли кўчада ва одам гавжум жойларда юз ниқобларини тақишни тавсия этувчи SMS-хабарлар юборди.
Чанг бўронлари юзага келганда ва ҳавода майда дисперс заррачалар миқдори меъёрдан ошиб кетганда аҳолини хабардор қилиш амалиётини 2024 йил 1 мартидан бошлаб йўлга қўйиш режалаштирилган эди. Ўшандаёқ юрак-қон томир касалликлари ва нафас йўллари касалликлари билан оғриган шахсларни, шунингдек, соғлиғи ҳаво ифлосланишига юқори даражада сезгир бўлган бошқа фуқароларни профилактика чоралари ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиш бошланиши керак эди.

