Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 01/07/2025

Ҳаж-2025 да 8 нафар ўзбекистонлик зиёратчи вафот этди

Саудия Арабистонида 2025 йилги Ҳаж зиёрати чоғида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди, деб хабар берди мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дунё» АА.

Уларнинг 4 нафари сурункали касалликлардан азият чеккан. Бу йилги зиёрат иссиқ мавсумга тўғри келган ва бу, кўрилган чораларга қарамай, уларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатган.

Яна 4 нафар марҳум Саудия Арабистонига ноқонуний йўллар билан келган, шу сабабли тиббий хизматлардан фойдалана олмаган ва уларга ҳатто биринчи тиббий ёрдам ҳам кўрсатилмаган.

Жорий мавсумда жами 15 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Ҳаж амалларини бажарди. Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига етиб келиши 13 майдан 30 майгача бўлиб ўтди. Ўзбекистонга қайтиш 12 июндан 29 июнгача Жиддадан ҳар кунлик рейслар орқали амалга оширилди.

Ҳаж давомида 40 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ҳужжатларини йўқотганлиги сабабли дипломатик ваколатхоналарга мурожаат қилди. Уларга қайтиш гувоҳномалари берилмоқда.

«Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси зиёрат даврида қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда», — дейилади хабарда.