
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчиларга автомобилга газ баллони ўрнатганда «техпаспортни» алмаштириш шарт бўлмайди, дея хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ).
Газ жиҳозларини ўрнатиш тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда киритилади. Бу Президентнинг 2025 йил 16 сентябрдаги қарорида назарда тутилган эди.
Шу билан бирга, автомобилга газ баллонини ўрнатишга рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали, «Транспорт» бўлимига ўтиб, онлайн олиш мумкин. Ушбу портал орқали топширилганда хизмат нархи 0,3 БҲМ (123 600 сўм) ни ташкил этади. Хизмат 10 кун ичида кўрсатилади.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 2025 йил июль ойида ҳукумат автомобилга сиқилган ва суюлтирилган газдан иборат иккита газ баллонини бир вақтда ўрнатишни тақиқлаган эди.