
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайдан ўртоқлик учрашувида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашув 2025 йил 13 октябрь куни Малайзиянинг Малакка шаҳрида бўлиб ўтди.
Иккала жамоа ҳам тажриба тариқасидаги таркибларда майдонга тушди – бир қатор асосий ўйинчилар таркибга киритилмади. Масалан, ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев 2023 йил 13 октябрдан бери илк бор асосий таркибда майдонга чиқди.
Учрашувнинг биринчи бўлими голсиз якунланди.
Ҳисоб 51-дақиқада очилди: Факундо Торрес комбинацион ҳужумдан сўнг Ўзбекистон дарвозасининг чап “тўққизи”ни аниқ нишонга олди. Тўққиз дақиқадан сўнг Хуан Санабрия ўнг бурчакка зарба бериб, ҳисобни иккитага оширди – дарвозабон Абдувоҳид Неъматов тўпни қайтара олмади.
Ўзбекистон 82-дақиқада фарқни қисқартирди. Элдор Шомуродов таянч зонасидан ҳужумни бошлади, шундан сўнг қанотга узатма ва жарима майдончасига ўткир пас берилди. Ҳусайн Норчаев дарвозабонни алдай олмади, аммо тўп Русланбек Жияновга бориб тушди ва у тўпни дарвозага йўллади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси икки карра жаҳон чемпионлари билан 2018 ва 2019 йилларда ҳам учрашган, бироқ ҳар иккала сафар ҳам Уругвай терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
ФИФА рейтингида Ўзбекистон 54-ўринни, Уругвай эса 15-ўринни эгаллаб турибди.