2026 йилда футбол бўйича бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг навбатдаги ўйинида Ўзбекистон меҳмонда Шимолий Кореяга қарши ўйнади ва 1 та тўп эвазига, 0-1 ҳисобида ғолиб бўлди. Иккинчи бўлимда кореяликлар пенальтидан тўпни кирита олишмади ва Умарбер Эшмуродовнинг четлатилишидан сўнг, 1 киши кўпчиликда ўйинни давом эттиришди.
Гуруҳдаги бошқа ўйинларда Бирлашган Араб Амирликлари ўз уйида Қатарни 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, эронликлар меҳмонда Қирғизистон устида 2:3 ҳисобида устун келди.
Жадвалда 6 та ўйиндан сўнг Эрон 16 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда, Ўзбекистон иккинчи ўринни 13 очко билан эгаллаб турибди. Ўзбекистонни таъқиб қилаётган БАА терма жамоаси 10 очко билан 3-ўринда турибди.
Навбатдаги ўйинлар 2025 йил 20 март куни ўтказилиши режалаштирилган.