Фарғона вилоятида поезд устига чиққан 2 нафар мактаб ўқувчисини ток урди

17 сентябрь чамаси соат 13.00 да Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида, 3 нафар мактаб ўқувчилари (Бувайда туманининг 1-мактаби ўқувчилари, 2 нафари 10-синф ва бири 8-синф) “селфи”, яъни поездни устида ўзини расмга олиш учун Бувайда туманидаги Қақир станциясига рухсатсиз киришган. Поездни устига чиқиб, расмга тушишмоқчи бўлганда, икки ўқувчини 27.000 В кучланишли ток урган.

Ўқувчилардан бири танасининг 65% куйиш аломатлари билан реанимацияга жойланган. Иккинчи бола баданида термик куйиш ва ўнг оёқ синиш ташхиси билан, тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг, уй шароитида даволанишга қўйиб юборилган.