
АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари натижасида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонаси расмий маълумотларига кўра, айни пайтда Эрон ҳудудида 81 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди.
Улардан 8 нафари дипломатик ваколатхоналар ходимлари, 9 нафари Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар, 55 нафари Эрон ҳудудида доимий истиқомат қилувчи фуқаролар ва 9 нафари шахсий сафар билан келган шахслардир.
Элчихона ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб турганини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси боғланиш телефони: +98 912 132 78 23 (Элбек Юлдашев).