Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Видео 01/03/2026

Эрон Исроилга жавоб ракета зарбасини берди ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларига ҳужум қилди (видео)

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) АҚШ ва Исроилнинг ҳужумига жавобан Исроил ҳудудига ракеталар ва дронлар билан зарбалар берди, деб хабар қилмоқда Irna агентлиги.

Теҳрон, шунингдек, АҚШнинг Форс кўрфази мамлакатларидаги ҳарбий базаларига ҳам ҳужум қилди. «Эроннинг ракета зарбаларига Қатардаги Ал-Удейд авиабазаси, Қувайтдаги Али ал-Салем авиабазаси, БААдаги Ал-Дафра авиабазаси, шунингдек, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Баҳрайндаги Бешинчи флоти базаси нишон бўлди», — деб хабар беради Fars агентлиги ИИҚКга таяниб.

Шунингдек, Ар-Риёд (Саудия Арабистони) ва Дубайда (БАА) портлашлар содир бўлгани хабар қилинмоқда. Ушбу портлашлар тутиб қолинган ракеталар овозими ёки нишонга теккан зарбаларми, ҳозирча номаълум, деб қайд этади CNN.

WAM агентлиги БАА Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, Эрон ракеталари қолдиқларининг Абу-Дабидаги турар-жой мавзесига тушиши оқибатида бир Осиё фуқароси ҳалок бўлган.

NetBlocks халқаро интернет мониторинги хизмати маълумотларига кўра, ҳозирда Эронда интернет алоқаси деярли бутунлай мавжуд эмас.

2026 йил 28 февраль куни эрталаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига зарбалар берган эди, портлашлар Теҳрон ва яна бир нечта шаҳарларда қайд этилган. Исроил мудофаа армияси маълумотларига кўра, нишон ҳарбий объектлар бўлган. CNN манбаларга таяниб ёзишича, исроиллик ҳарбийлар ҳаво ҳужумлари давомида Эрон олий раҳбари Али Хаменеий, президент Масуд Пезешкиён ва бошқа мулозимларни ўлдиришга ҳаракат қилган. Эрон раҳбариятидан бирор киши ҳалок бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълум.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳарбий операцияни «кенг кўламли» деб атади ва унинг мақсади — «Эрон режими томонидан келаётган бевосита таҳдидларни бартараф этиш» эканини билдирди. «Бу режим ядро қуролига эга бўлмаслиги керак. Шу сабабли ўтган йили биз уларнинг ядровий объектларини нишонга олдик. Биз улар билан келишишга кўп бор ҳаракат қилдик. Бироқ улар ядровий дастурини ривожлантиришда ва аллақачон Европага етиб бора оладиган, тез орада АҚШга ҳам етиб бориши мумкин бўлган ракеталарни ишлаб чиқишда давом этдилар. Биз бунга йўл қўя олмаймиз», — деди.