Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 22/12/2025

Даврон Исматов Тошкент шаҳрининг Сергели туманига янги ҳоким этиб тайинланди

Даврон Раҳимжонович Исматов халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Исматов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтини (2003), шунингдек, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини (2007) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилда бошлаган, 2004—2018 йилларда Марказий банкда турли лавозимларда фаолият юритган.

У мазкур тайинловга қадар, 2024 йил февраль ойидан буён Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сергели туманининг аввалги ҳокими 2020 йил август ойидан бери Элбек Шукуров эди. Унинг янги иш жойи ҳақида маълумот берилмаган.