2024 йил 4 ноябрь куни, чамаси соат 07.00 ларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Cobalt русумли автомобиль ва Isuzu маркали автобус орасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Натижада автобус ён томонига ағдарилган ва барча йўловчилар тарк этгандан сўнг, бир неча дақиқа ўтиб, қисқа туташув юзага келган ва автобусда ёнғин бошланган. Ëнғин тез вақт ичида ФВВ томонидан бартараф этилган.
Ҳозирда ЙТҲ ҳодисаси юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.