2023 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида янги қонун қабул қилинди. Ушбу қонунга кўра, агар одамнинг маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қарзи бўлса, у ҳолда электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти чекланиши мумкин. Бу ҳақида Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатга кўра, чиқинди учун қарздорлар SMS орқали хабардор қилинади. Агар хабар берилгандан сўнг қарз тўланмаса, электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилади.
Қонун билан қуйидаги моддаларга ўзгартиришлар киритилмоқда:
- “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси (истеъмолчи ҳуқуқларини чеклайдиган шартнома шартларининг ҳақиқий эмаслиги);
- Уй-жой кодексининг 134-моддаси (кўп қаватли уйларни сақлаш харажатлари ва коммунал хизматлар учун мажбурий тўловларни амалга ошириш муддатлари);
- “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси (устун мавқеига эга бўлиш ва музокараларда устунликни суиистеъмол қилишни тақиқлаш);
- “Энергетика тўғрисида”ги қонун;
- Шунингдек, Фуқаролик кодекси.
17 декабрь куни қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш жараёнида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бу чора бир нечта омилларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинаётганини маълум қилди.
Хусусан, сўнгги тўрт йил ичида чиқинди олиб чиқиш тарифлари қайта кўриб чиқилмаган, бу санитария хизматлари ташкилотларининг иқтисодий ҳолатига салбий таъсир қилган. Шу давр мобайнида:
- иш ҳақлари 120-130% га ошган,
- махсус техника нархи 150% га қимматлашган,
- ёқилғи нархи 70% га ошган,
- йиллик умумий инфляция ўртача 12,5% ни ташкил қилган,
- аҳоли сони эса йиллик ўртача 1 млн кишига кўпайган.
Вазир, шунингдек, хорижий шаҳарларда чиқинди олиб чиқиш тарифлари динамикасига мисоллар келтирди. Масалан:
- Остонада 2019 йилдан буён маиший чиқинди олиб чиқиш нархи 4 мартага ошиб, ҳар бир киши учун 246 тенгеден 1300 тенгега (32.4 минг сўм) етган.
- Ереванда эса бу нарх 1500 драмдан 3000 драмга (96.9 минг сўм) кўтарилган.
Қарздорликни ундириш амалиёти, мажбурий ижро бюросининг (МИБ) ҳудудий органларига юклатилган бўлиб, кутилган натижаларни бермади ва бир йил ўтгач, бу тизимдан воз кечилди.
“Бир йил ичида ушбу тизим тўхтатилди, дебиторлик қарздорлиги эса 2 баравар ошди. Очиқ айтганда, мажбурий ижро бюроси (МИБ) — тўловларни ундиришда самарадорликни намойиш эта олмади”, — деди Экология вазири.
Очиқланган маълумотларга кўра, аҳолининг маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизмати учун дебиторлик қарздорлиги 2019 йилда 74 миллиард сўмни ташкил қилган бўлса, 2024 йилга келиб 581 миллиард сўмгача ошган.
2017 йилда Ўзбекистоннинг ҳудудларида маиший чиқиндилар билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олувчи 9 та йирик кластер ишга туширилган. Ушбу кластерлар чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш ва қайта ишлашни ўз ичига олган.
Бироқ, юқоридаги муаммолар сабабли бир қатор кластерлар банкрот бўлган. Хусусан:
- Андижон вилоятида дебиторлик қарзи 80 миллиард сўм;
- Сирдарё вилоятида — 7.5 миллиард сўм;
- Сурхондарё вилоятида — 41 миллиард сўм.
Бухоро вилоятидаги корхона эса 55 миллиард сўм қарз билан оғир аҳволга тушган. 9 та кластердан фақат 3 таси фаолиятини давом эттирмоқда.
Илгари чиқиндиларни олиб чиқиш ва қайта ишлаш соҳасида фақат давлат корхоналари ишлаган ва улар учун давлат бюджетидан 350 млн АҚШ доллари ажратилган. 2023 йилдан бошлаб эса ушбу соҳага давлат бюджетидан маблағ ажратилмаяпти, — деди Азиз Абдуҳакимов.
2017-2021 йиллар давомида чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 1.4 триллион сўм ажратиш режалаштирилган эди, лекин амалий жиҳатдан 767 миллиард сўм ажратилди, бу йиллик тахминан 10 млн АҚШ долларига тўғри келади. “Аммо яна бир бор такрорлайман: сўнгги икки йилда бюджетдан бир тиийн ҳам ажратилмаган”, — деди вазир.
Арманистонда чиқиндиларни олиб чиқиш учун 33 млн доллар, Беларусда — 90 млн доллар, Қозоғистонда эса — 267 млн доллар ажратилади, — деди вазир.
Ўзбекистонда хизматлар кўрсатишнинг қамрови ва сифатини ошириш учун тадбиркорлар баҳолашига кўра, 1 триллион сўмга техника харид қилиш, 250 млрд сўмга чиқиндиларни йиғиш полигонларини қуриш ва 67 млрд сўмга контейнерлар сотиб олиш зарур.
Вазир таъкидлашича, агар тўлов интизомини тартибга солмасак, соҳа «буткул таназзулга учрайди», шунингдек, давлат қайтадан «эски тизимдаги каби, йилига 300-400 млрд сўм тўлашга мажбур бўлади».
Азиз Абдуҳакимов чиқиндиларни олиб чиқиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи «Махсус авто хўжалик» компанияси мисолида соҳадаги муаммоларни келтириб ўтди. Сентябрь ойида компаниянинг тарифлардан тушумлари учун 100% режаси 3.2 млрд сўмни ташкил этган, аммо амалда истеъмолчилар фақат 2.3 млрд сўм тўлаган. Шунингдек, қўшимча қийинчиликлар юзага келган: қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) тўлиқ 3.2 миллиард сўмдан олинган ва шу сабабли тадбиркор қўшимча равишда 109 млн сўм солиқ тўлаган.
Вазир Японияда ўқиб юрган пайтида, у бевосита (қабул қилишсиз) банк ҳисобидан пулларни олиб қўйишни назарда тутувчи шартнома имзолаганини айтди.
«Мен чиқиндиларни пакетга ажратмасдан ташлаганимда, икки кундан сўнг менинг пакетимни қайтариб беришди ва фақат ажратилган ҳолда чиқиндиларни қабул қилишини айтишди. У ерда шундай қатъий тартиб бор. Ҳеч ким бундай ишларни муҳокама қилмайди. Агар тўлов қилинмаса, электр ва газ ҳам узиб қўйилади», — деди вазир.
Вазирнинг сўзларига кўра, шу каби амалиётни Хитой, Япония, Корея Республикаси, АҚШ, Туркия, Португалия ва Грузияда ҳам қўлламоқда.
Янги тизимни жорий қилиш учун, чиқиндилар бўйича қарз мавжуд бўлган ҳолда электр энергиясига тўловни чеклаш борасида бир йиллик тайёргарлик кўрилган, шунингдек, Осиё Ривожланиш банки ва Жаҳон банкининг тавсиялари ва тадқиқотлари ҳисобга олинган, деб хабар берди вазир.
Андижон вилоятида чиқиндиларни олиб чиқиш нархи киши бошига 3920 сўмни ташкил қилади, тўрт киши бўлган оила учун бу 15 680 сўмни ташкил этади. Агар бу сумма 1 базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) (375 минг сўм) етказилиши керак бўлса, бунинг учун тахминан икки йил керак бўлади.
«1 БҲМдан паст бўлган қарзни ундириш учун молиявий ва маъмурий имкониятлар йўқ. Ҳозирги кунда шундай қарз йиғилганки, уни суд орқали ундириш мумкин эмас, чунки [ҳар бир киши учун] сумма жуда паст. Бу дегани, санитария хизматлари корхонаси 2 йил кутишга мажбур ва кейин судга даъво қилади. Бу эса суд харажатларини ҳам қопламайди. Бу жуда кулгули вазият», — деди вазир.
Сентябрдан бошлаб тўловларни рақамлаштириш учун «Тоза макон» биллинг платформаси ишга туширилган, шунингдек, чиқиндиларни йиғиш нуқталарида видеокамералар ўрнатилмоқда, мусоровозлар эса GPS-трекерлар билан жиҳозланмоқда.
Азиз Абдуҳакимов таъкидлаганидек, агар истеъмолчилар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаса, уларни электр энергияси, газ ва сув таъминотидан узиб қўйиш мумкин. Аммо маиший чиқиндиларни олиб чиқиш керак, чунки бу вазият атроф-муҳит ва фуқароларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
«Маиший чиқиндининг ягона айби шуки, унинг тўлов қиймати паст. Шунинг учун одамлар тўламайди. Баъзи мамлакатлар чиқиндилар учун тарифни бошқа тарифларга, масалан, электр энергиясининг тарифига киритиб қўйган. Баъзи ҳолатларда эса уни солиқларга қўшиб юборишган», — деди вазир.
Бир депутат таъкидлаганидек, ўтган йилларда истеъмолчилар санитария хизматлари корхоналари томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун қарздор бўлиб қолган. У уларнинг муаммоси қандай ҳал қилинишини сўради.
Азиз Абдуҳакимов таъкидладики, янги тартиб эски қарзларга таъсир кўрсатмайди. «Янги биллинг тизимида биз фақат янги қарзлар билан ишлаймиз. Эски қарзларни алоҳида ажратиб, улар билан алоҳида иш олиб борамиз».
Унинг сўзларига кўра, санитария корхоналари ушбу қарор билан рози. «Сизлар кўрсатилмаган хизматлар ҳақида тўғри айтиб ўтдингиз… Қарзларни бекор қилиш — жуда оғир масала. Агар биз буни исботлай олсак, мени ўйлашимча, бу ўша сумма бўлади, уни муаммосиз бекор қилиш мумкин. Корхоналарга ҳам енгилроқ бўлади. Улар айтишларича, биз бу ишни инвестицион мажбуриятлар ҳисобидан амалга оширишимиз керак. Бу ерда биз тадбиркорлар билан консенсусга келишамиз ва бу аҳолига таъсир қилмайди», — деди Экология вазири.
Депутат Шахноза Жолдасова Фуқаролик кодексига (энергия таъминоти бўйича) ўзгартишлар киритиш зарурлигини таъкидлади. Чунки у ерда энергия таъминоти бўйича асосий шартлар баён қилинган, аммо «маиший чиқиндилар ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган».
Ҳуқуқшунос Искандар Қутбитдинов эса, истеъмолчи ва энергия таъминоти ташкилоти ўртасидаги шартномада «тўлиқ учинчи томон пайдо бўлганини» қўллаб-қувватламаган. У қонун лойиҳасини муҳокама қилишда Экология вазирлиги зарур ўзгартишларни қонун ҳужжатларига киритишга тайёрлигини қайд этган.
Азиз Абдуҳакимов эса, Экология ва Энергетика вазирликлари ўртасида келишув бўлишини айтди, унга кўра электр энергиясига тўловни чеклаш хизмати пуллик бўлади. Бу хизмат учун Энергетика вазирлиги ҳар бир тўловдан 5% олади.
Депутат Зафар Худойбердиев қонун лойиҳасида «идоралараро манфаатларнинг истеъмолчилар манфаатларидан устунлигини» таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, президент фармойишига асосан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига боғлиқ барча бандлар лойиҳага киритилмаган.
Қонунчилик палатасининг спикери Нуриддин Исмоилов ҳам лойиҳанинг камчиликларига эътибор қаратди.
«Агар ҳозир биринчи ўқишдан ўтказсангиз, иккинчи ўқишда ҳужжат бизнинг қўмитага келади. Ҳозирги кунда фуқаролик кодексига қандай ўзгартишлар киритиш мумкинлигини тасаввур қилмайман, биз бутун кодекс конструкциясини бузамиз… Сизларни қандай мураккаб аҳволга солаётганингизни биласиз. Биз сизларнинг муаммоларингизни тушунамиз, лекин, биринчи навбатда, лойиҳада президент фармойишининг барчаси киритилмаган. Иккинчидан, у бир томонлама ёндашув, истеъмолчиларни бутунлай унутганлар. Учинчидан, сиз ҳуқуқий кучга эга бўлмаган, аммо ҳуқуқий кучга эга деб кўрсатилган намунавий шартномани кўрсатмоқдасиз», — деди у.
Спикер «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қадировдан унинг фикрини сўради. Алишер Қодировнинг айтишича, бошқа ечимлар мавжуд бўлмаганидан, шундай йўл тутиш режалаштирилган.
У мамлакатда 200 та чиқиндилар полигони қурилганини ва уларнинг барчаси «технологик талабларга» риоя қилмаслигини айтди. Бу эса уларнинг табиат ва атроф-муҳитни ифлосланишига олиб келмоқда.
«Бу муаммо аллақачон ўз чўққисига етди. Биз баъзи масалаларни ҳал қилишимиз керак. Ҳа, айрим нарсалар қонунга тўғри келмайди, айримлари бир-бирига зид. Электр энергияси билан боғлиқ муаммони қандай ҳал қилганимизни эслайсизми? Шунда дебиторлик қарзи борлиги учун одамлардан нарсалари олиб чиқилиб, уларнинг ҳуқуқлари чекланган эди… Қарздор бўлишга ҳеч кимга йўл қўймаслик керак… Биз қонунни рад этиш учун муаммони қидириш эмас, балки ечим таклиф қилишимиз керак», — деди Алишер Қодиров.
Биринчи ўқишда қонун лойиҳасини қабул қилишга 110 депутат овоз берган, 14 депутат қарши чиққан, 11 депутат овоз беришдан бош тортган, 5 депутат овоз бермаган.
Иккинчи ўқишга қонун лойиҳаси тўлдирилган ва камчиликлар бартараф этилган. Энди истеъмолчига маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун қарзни SMS-хабарномаси келганидан сўнг 5 кун ичида тўлаш учун вақт берилмоқда. Агар шу вақт ичида қарз тўланмаса, истеъмолчининг электр энергияси учун тўловни амалга ошириш имконияти вақтинча чекланади.
Бир депутат таъкидладики, ҳозирги кунда истеъмолчилар ҳар ойда маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизмати учун мажбурий тўловларни 5-чи санадан кечиктирмай қилишга мажбур (баъзи норматив ҳужжатларда ойнинг 10-санасигача деб кўрсатилган). Одамлар учун қулайлик яратиш мақсадида уларга қарзни тўлаш учун яна 5 кун берилмоқда.
Шунингдек, электр энергиясига тўловни чеклашни автоматик равишда олиб ташлашни назарда тутадиган норма киритилган.
Шунингдек, ҳужжатда «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига тўлалигича риоя қилиш учун кафолатлар кучайтирилгани», ҳамда чиқиндиларни олиб чиқиш билан шуғулланувчи ташкилотлар тўловларнинг тўғри ҳисобланиши учун жавобгар бўлиши белгиланган. Агар бу талаблар бузилса, истеъмолчига етказилган зарар қопланиши кераклиги таъкидланган.
Ҳужжатга кўра, ўзгаришлар қонун қабул қилинганидан сўнг 3 ой ўтганидан сўнг кучга киради.
Иккинчи ўқишда 124 депутат қонунни қўллаб-қувватлаган, 9 депутат қарши чиққан, 8 депутат овоз беришдан бош тортган ва 4 депутат овоз бермаган.
Учинчи ўқишда 122 депутат «ҳа» деб овоз берган, 8 депутат қарши чиққан, 10 депутат овоз беришдан бош тортган ва 5 депутат овоз бермаган.
Қонун қабул қилинди ва Олий Мажлис Сенатига кўриб чиқиш учун юборилди.