Cobalt нинг янгиланган версияси эълон қилинди

UzAutoMotorsнинг хабар беришича, Андижон вилоятининг Асакадаги ишлаб чиқариш заводида Chevrolet Cobalt Midnight янгиланган концепциясини йўлга қўйиш мўлжалланган. Янгиланган қисми фақат ташқи кўриниши билан боғлиқ:

  • тўқ рангдаги дисклар
  • тўқ тусли олди ва орқа фара линзалари

Янги модели амалдаги Cobalt нинг версиясига қўшимча равишда ишлаб чиқариш мўлжалланган.

Янгиланган версиясининг нархи, Cobalt нинг олдинги версия шартнома тузиш учун очиқ бўлиш/бўлмаслиги бўйича маълумотлар берилмаган.