2025 йил 14 июлга ўтар кечаси, футбол орасила илк жаҳон чемпионатининг финал ўйини бўлиб ўтди ва “Челси” “ПСЖ”га қарши майдонга тушди. Ўйин англияликларнинг йирик, 3-0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
22 ва 30-дақиқаларда “Челси”нинг футболчиси Кол Палмер гол киритиб, 43-дақиқада унинг тўп узатишидан сўнг Жоао Педро ҳисобни йирик ҳолатга келтирди. Парижликларнинг ҳисобни тенглаштиришга бўлган уринишларига қарамасдан, у ўзгармаслигича қолди.