
Ўзбекистон ҳудудида 2025 йил 14 июль куни зилзила содир бўлди, дея хабар берди Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Зилзила эпицентри Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган. Ўчоқ 15 км чуқурликда жойлашган бўлиб, магнитудаси 4,2 ни ташкил этди.
Эпицентрда зилзила кучи 4 балл деб баҳоланди, Пешку туманида — 2-3 балл, Газли шаҳрида — 2 балл, Қоракўл туманида — 2 балл.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳудудида охирги марта зилзилалар 2025 йил 6 июль куни — яна Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида, 9 июль куни эса Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қайд этилган эди. Иккала ҳолатда ҳам эпицентрда силкиниш кучи 4 баллни ташкил этган.