Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 17/12/2025

Ўзбекистонда йил бошидан буён букмекерлик хизматларини тарғиб қилгани учун 70 га яқин сайт блокланди

Ўзбекистонда йил бошидан буён қимор ўйинларини тарғиб қилгани учун ўнлаб сайтларга кириш чекланди, деб хабар берди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.

Идора маълумотларига кўра, букмекерлик хизматларини тарғиб қилган 86 та сайт — ҳам ўзбекистонлик, ҳам хорижлик сайтларнинг блокланиши зарурлиги тўғрисидаги маълумотлар назорат органига юборилган. Улардан 70 га яқин ресурс блокланган.

Қўмитанинг маълум қилишича, аниқланган сайтларнинг асосий қисми, асосан, букмекерлик хизматларига ихтисослашган, лекин бошқа йўналишлар — масалан, кўнгилочар, мусиқий платформалар ва фильмлар сайтлари ҳам учрайди.

Идора қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган хизматларни тарғиб қилувчи интернет ресурсларини доимий мониторинг қилиб бораётганини маълум қилди. «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 46-моддасига кўра, Ўзбекистонда бундай ўйинлар рекламаси тақиқланади.

2025 йил 1 январдан бошлаб Президент фармони билан Миллий истиқболли лойиҳалар агентлигининг лицензиялари асосида интернетда таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятига рухсат берилди. Йил бошида парламент палаталари букмекерлар ва қимор ўйинларини легаллаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилган (у, жумладан, реклама тўғрисидаги қонунга ўзгартиришларни ҳам назарда тутади), бироқ ҳужжатга ҳали Президент томонидан имзо чекилмаган.