“М-25 конидаги газни сизиб чиқишини бартараф этишга бир неча ой кетиши мумкин” – энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг хабар беришича, яқин кунларда Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конидаги водород сульфиди аралаш газ сизиб чиқишини бартараф этиш учун махсус қурилма ўрнатиш мўлжалланган. Агар бу ҳаракатлар ёрдам бермаса, қўшимча равишда бурғилашга тўғри келиши ва буни амалга ошириш 2-3 ой олиши мумкин.

Авариявий ҳолатларни бартараф қилиш бўйича илғор корхоналар жалб қилинганлигини таъкидлаган.