
Тошкентдаги Бўрижaр каналида чўкаётган қизчани қутқариш чоғида ҳалок бўлган эркак кишининг ўлими факти бўйича прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда 2025 йил 20 май куни Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
«Бу вазиятда жасорат кўрсатган марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этамиз», — дейилади баёнотда.
2025 йил 5 май куни икки нафар қиз сувга тушиб кетган. Улардан бирини маҳаллий аҳоли қутқариб қолган. 43 ёшли Абдуманноп Самиков иккинчи қизни қутқаришга шошилиб, чўкиб кетган. Яхши сузишни билган эркак сувдан чиқиш имкониятига эга бўлмаган — бетонланган қирғоқлар сирпанчиқ бўлиб қолган. Унинг жасади тахминан 4 км пастда топилган.