Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 05/09/2025

Истанбулдан Самарқандга учаётган самолёт Бокуда фавқулодда қўнди

Истанбул — Самарқанд йўналиши бўйича парвоз қилаётган Ўзбекистоннинг Centrum Air авиакомпаниясига қарашли Airbus A321 самолёти Бокудаги Ҳайдар Алиев халқаро аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Day.Az хабар бермоқда.

Бунга лайнер Каспий денгизи устида бўлган вақтда йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган.

Самолёт Бокуга маҳаллий вақт билан соат 8:29 да қўнган. Аэропорт хизматлари шай ҳолатга келтирилди. Тиббиёт ходимлари йўловчига биринчи ёрдам кўрсатиб, уни шифохоналардан бирига ётқизишга қарор қилди, дейилади хабарда.