Ўзбекистон марказий банки асосий йиллик ставкани 13.5% да қолдирди

Ўзбекистон марказий банки асосий йиллик ставкани 13.5% да қолдириш қарорини қабул қилди. Бунинг асосий мақсади, йиллик инфляция даражасини режадаги 5% га тушириш. Иқтисодиётдаги баъзи истеъмол маҳсулотлари ва энергоресурсларга бўлган талаб, натижада уларнинг нархларини ўсиши, ҳозирги пул-кредит сиёсатини давом эттиришнинг асосий омили бўлиб қолмоқда.