Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 08/04/2026

Beeline тунда абонентлар рақамларидан амалга оширилган қўнғироқларга изоҳ берди

Ўзбекистондаги Beeline мобил оператори абонентларининг телефон рақамларидан тунда кутилмаган қўнғироқлар амалга оширилган. Бу борадаги шикоятлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Оператор матбуот хизмати тармоқдаги сервислардан бирининг ишлашидаги техник хусусиятлар туфайли қўнғироқлар бир неча соатгача кечикиш билан амалга оширилган бўлиши ёки узилиши мумкинлигини билдирди. Шу билан бирга, алоқада муаммо ва узилишлар бўлмаган, у йўқолмаган.

«Ҳозирда янги ҳисоб-китоб тизимига ўтиш ва янгиланишлар билан боғлиқ айрим сервислар ишида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин… Техник ишлар якунлангандан сўнг барча хизматлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилади», — дейилади компания сайтидаги хабарда.

2026 йил март ойи охирида оператор янги ҳисоб-китоб тизимига ўтилиши ҳақида хабар берган эди.