Бир шахсга битта банкда 5 та, умумий банкларда эса 20 та карталардан ортиқ очишга рухсат берилмаслиги кўзда тутилмоқда. Ушбу чеклов хорижий валютадаги карталарга тааллуқли эмас.
Чеклов жорий қилиш сабаблари
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг бир паспортга нечта карта очиши қонун билан тартибга солинмаган. Натижада, айрим мижозлар номига 100 дан ортиқ карта очилган ҳолатлар аниқланган. Марказий банк ушбу ҳолатларни фирибгарликнинг олдини олиш учун чеклашни мақсад қилган. Хусусан, кўплаб карталар ноқонуний молиявий операцияларда ишлатилган.
Чеклов жорий қилиш сабаблари
Ҳозирги кунда республика бўйича 97% карта эгалари 5 та карталаргача эга, 3% эса 5–20 та карталарга эга бўлган мижозлар ҳисобланади. Фақатгина 0.03% аҳолида 20 тадан ортиқ карталар мавжуд. Ўзбекистон бўйича умумий муомалада 54.9 миллиондан ортиқ карталар бор, яъни ҳар бир шахсга ўртача 1.5 та, меҳнатга лаёқатли аҳолига эса 2.8 тадан тўғри келади.
Чеклов жорий қилиш сабаблари
Фирибгарликнинг олдини олиш учун Марказий банк:
- Биометрик идентификация тизимини жорий қилмоқда;
- Онлайн кредитларга “совутиш даври”ни киритди;
- Банк карталарини чиқариш ва улардан фойдаланишни қатъий назорат қилади.
Халқаро таққослаш
Қўшни давлатларда бу борада статистик маълумотлар қуйидагича: Қозоғистонда ҳар бир шахсга ўртача 4 та, Қирғизистонда эса 1.2 та карта тўғри келади.