Вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкин

Октябрь ойининг ўрталарида, квадробер ўсмирларнинг ота-оналари жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида видеолавҳа тайёрлаган эдик. Ички ишлар вазирлигининг сўнгги хабарига кўра, балоғат ёшига етган шахслар квадроберлик билан шуғулланса, 3-5 базавий ҳисоб миқдорида (БҲМ) жаримага ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосига тортилиши мумкин.