
Баҳромжон Тўраевич Норқобилов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарор 2025 йил 9 декабрь куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида ўтказилган Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тасдиқланди.
Баҳромжон Норқобилов (1973 йилда туғилган) 2017 йилдан буён Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
2024 йил май ойидан бошлаб Оҳангарон тумани ҳокими Дониёр Мадиримов эди.

