Азиз Абдуҳакимов Экология қўмитаси раиси ва президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди

Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов Ўзбекистон президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — янги ташкил этилган Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Давлат раҳбари бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Азиз Абдуҳакимов шу кунга қадар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Президент фармони билан Экология вазирлиги президентга ҳисобдор бўлган Экология қўмитасига айлантирилди.