
Тошкентда бир аёл тўғридан-тўғри «Ғофур Ғулом» метро бекатида фарзанд кўрди. Бу ҳақда 2025 йил 6 октябрь куни метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Бекатда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходими вазият ҳақида поездларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича навбатчи Наима Маҳамаджановага маълум қилган.
Хабарда айтилишича, у ўз билим ва кўникмаларидан фойдаланган ҳолда зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатган ва аёлга муваффақиятли фарзанд кўришига ёрдам берган. Навбатчи туғруқдан кейинги зарур чораларни кўрсатган — киндикни боғлаган ва янги туғилган чақалоқнинг нафас рефлексини рағбатлантирган.
Метро ходимлари тез ёрдам ва туққан аёлнинг қариндошларини чақиришган. Шифокорлар етиб келгунча (тахминан 10 дақиқа) бекат ходимлари она ва боланинг ҳолатини назорат қилиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлашган.
«Она ва янги туғилган чақалоқнинг саломатлиги жойида — улар шифохонага етказилди», — дея хабар берди метрополитен.

