«Ўзмиллийбанк» Жиззах вилоятидаги Aydarko‘l Resort сайёҳлик мажмуасини сотувга қўйди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки АЖ Жиззах вилояти Фориш туманидаги Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида жойлашган Aydarko‘l Resort сайёҳлик мажмуасини сотувга қўйди.

Сайёҳлик мажмуасида меҳмонларни жойлаштириш учун 610 ўрин мавжуд:

  • Икки қаватли меҳмонхона (санаторий): 100 та хонада 200 ўрин, бинонинг умумий майдони — 6638 кв. м;
  • Бир қаватли меҳмонхона (хостел): 300 ўринга мўлжалланган (2 кишилик 50 та хона, 4 кишилик 25 та хона ва 8 кишилик 12 та хона);
  • 40 та капсула уйчада 110 ўрин.

Санатория бўлими физиотерапия, шу жумладан лой билан даволашга ихтисослашган. Объект BTL Medical Technologies (Буюк Британия) компаниясининг янги тиббий ускуналари билан жиҳозланган.

Шунингдек, сайёҳлик мажмуаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • 500 та машина ўрнига мўлжалланган автотураргоҳ;
  • 25×12 м ўлчамли очиқ сузиш ҳавзаси;
  • Спорт майдончалари (мини-футбол, баскетбол, воркаут);
  • Болалар ўйин майдончаси;
  • 5 гектар майдондаги пляж (айвонлар, ётоқлар, соябонлар);
  • Картинг;
  • Квадроцикллар;
  • Катер;
  • Моторли қайиқлар;
  • Кўкаламзорлаштириш (2 мингдан ортиқ дарахт ва буталар).

Тўлов шартлари: объект сотиш қийматининг 30% аванс, қолган 70% сотиш-сотиб олиш шартномаси имзоланган кундан бошлаб уч ой ичида тўланади.

Ҳамкорлик шартлари: зарурат туғилганда, инвестор учун объект қийматининг 70%ни тўлаш мақсадида «Ўзбекистон Миллий банк» томонидан кредит ажратилиши мумкин.

Батафсил маълумот олиш ёки учрашув ташкил қилиш учун Миробод тумани, Я. Ғуломов кўчаси, 95-уй (8-қават) манзилидаги NBU Invest Group АЖга ёки (+998) 78−148−26−58 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Электрон почта: info@nbuig.uz