Ўзбекистонда ЙҲҚ бузилгани учун жарималар миқдори 1 августдан қандай ўзгаради

2025 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 10%га – 375 минг сўмдан 412 минг сўмга ошади. У солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланилади.

Асосий йўл ҳаракати қоидабузарликлари ва уларни бузганлик учун жарималар миқдори акс эттирилган жадвал қуйида келтирилган.

ЙҲҚ бузилганлиги учун жарималар миқдори

ҚоидабузарликЖарима (БҲМ)1 августгача (375 000 сўм)1 августдан (412 000 сўм)
Тақиб олинмаган хавфсизлик камари0,5 БҲМ187 500 сўм206 000 сўм
Дори қутиси, жилет, ўт ўчиргич, авария тўхташ белгиси ва техник кўрик йўқлиги0,5 БҲМ187 500 сўм206 000 сўм
Йўл белгилари талабларига риоя қилмаслик, пиёдалар йўлакчаларида ҳаракатланиш0,5 БҲМ187 500 сўм206 000 сўм
Ҳужжатларсиз бошқариш1 БҲМ375 000 сўм412 000 сўм
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахслар томонидан бошқариш, шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга бошқарувни топшириш5 БҲМ1 875 000 сўм2 060 000 сўм
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан бошқариш10 БҲМ3 750 000 сўм4 120 000 сўм
Суғуртасиз бошқариш1 БҲМ375 000 сўм412 000 сўм
Қизил чироқдан ўтиш3 БҲМ1 125 000 сўм1 236 000 сўм
Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса5 БҲМ1 875 000 сўм2 060 000 сўм
Белгиланмаган жойда тўхташ2 БҲМ750 000 сўм824 000 сўм
Рулда телефондан фойдаланиш ва гаплашиш3 БҲМ1 125 000 сўм1 236 000 сўм
Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса4 БҲМ1 500 000 сўм1 648 000 сўм
Давлат рақамисиз бошқариш5 БҲМ1 875 000 сўм2 060 000 сўм
Давлат рақамини яшириш1 дан 3 БҲМгача375 000 сўмдан 1 125 000 сўмгача412 000 сўмдан 1 236 000 сўмгача
Тезликни 20 км/соатгача ошириш1 БҲМ375 000 сўм412 000 сўм
Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса5 БҲМ1 875 000 сўм2 060 000 сўм
Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил ичида учинчи марта содир этилса15 БҲМ5 625 000 сўм6 180 000 сўм
Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил ичида уч мартадан ортиқ содир этилса25 БҲМ9 375 000 сўм10 300 000 сўм
Тезликни 20 км/соатдан 40 км/соатгача ошириш5 БҲМ1 875 000 сўм2 060 000 сўм
Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса15 БҲМ5 625 000 сўм6 180 000 сўм
Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил ичида учинчи марта содир этилса25 БҲМ9 375 000 сўм10 300 000 сўм
Тезликни 40 км/соатдан ошириш9 БҲМ3 375 000 сўм3 708 000 сўм
Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса25 БҲМ9 375 000 сўм10 300 000 сўм
Қарши йўналишли ҳаракатланиш10 БҲМ3 750 000 сўм4 120 000 сўм
Маст ҳолатда эканлигини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтишдан бош тортиш30 БҲМ11 250 000 сўм12 360 000 сўм
Маст ҳолатда транспортни бошқариш40 БҲМ15 000 000 сўм16 480 000 сўм
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан худди шундай ҳуқуқбузарлик содир этилса50 БҲМ18 750 000 сўм20 600 000 сўм
Транспорт воситасини маст ҳолатдаги шахсга бошқаришни топшириш25 БҲМ9 375 000 сўм10 300 000 сўм
Рухсатсиз қорайтирилган ойналар билан транспортдан фойдаланиш25 БҲМ9 375 000 сўм10 300 000 сўм
Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса40 БҲМ15 000 000 сўм16 480 000 сўм
ЙТҲ айбдори томонидан ЙҲҚ бузилиши7 БҲМгача2 625 000 сўмгача2 884 000 сўмгача
Ҳайдовчилар томонидан транспорт воситаларига ёки бошқа мулкка жиддий моддий зарар етказмаган ЙҲҚ бузилиши4 БҲМгача1 500 000 сўмгача1 648 000 сўмгача
Йўл-транспорт ҳодисаси жойини тарк этиш15 БҲМ5 625 000 сўм6 180 000 сўм

Чегирма

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 305-моддасига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишнинг бошқа материалларини кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан олинган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Кодекснинг 309-1-моддасига мувофиқ, жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси камералардан олинган материаллар илова қилинган ҳолда, қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 кун ичида ҳуқуқбузарга буюртма хат орқали юборилади.

Қоидабузарга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жаримани 50% чегирма билан, 30 кун ичида эса 30% чегирма билан тўлаш мумкин (истиснолар – маст ҳолатда транспорт бошқариш, маст ҳолатда эканлигини аниқлаш учун текширувдан бош тортиш ва транспорт воситасини маст ҳолатдаги ёки бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга топшириш ҳолатлари).

Агар жарима ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчи иштирокида расмийлаштирилган бўлса, уни 30 кун ичида тўлаш керак, агар қоидабузарлик камера томонидан қайд этилган бўлса, 60 кун ичида тўланиши лозим.

ЙҲҚ бузилганлиги учун жарималарнинг мавжудлигини турли усуллар билан кузатиш мумкин, “Газета.uz” улар ҳақида батафсил маълумот берган.