Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 17/10/2024

Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш жараёнини бошқа муддатга кўчирди

17 октябрда марказий банк бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш муддатини 31 октябрга кўчирди. Бунга сабаб қилиб, халқаро молия ташкилотларининг прогнози октябрь ойининг охирида чиқиши кўрсатилган, яъни прогнозларда Ўзбекистон билан яқиндан ишлайдиган халқаро ва савдо ҳамкорларига таалуқли маълумотлар ҳам берилади. Ундан ташқари, Ўзбекистоннинг ҳам 3 квартал бўйича макроэкономик кўрсаткичлари очиқланиши кутилмоқда.