Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 28/07/2025

Зўравонликдан жабрланган қиз Ангрендан Тошкентга даволанишга ўтказилди

Зўравонликдан жабрланган, Ангрен болалар шифохонасида даволанаётган 15 ёшли қиз Тошкентдаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига ўтказилди, дея хабар берди Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги.

Оптимал даволаш режасини аниқлаш учун етакчи мутахассислар иштирокида шифокорлар консилиуми тузилди.

Хабарда айтилишича, агентлик ҳуқуқ-тартибот органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва васийлик органлари вакиллари иштирокида Ангрендаги вазиятни ҳар томонлама ўрганиш бўйича сафар тадбирини бошлаган. Қизнинг оиласи, тиббиёт мутахассислари ва психологлар билан учрашувлар ўтказилган.

Тиббий ёрдам билан бир қаторда қизга психологик ёрдам ҳам кўрсатилмоқда. Агентлик бола ва унинг оиласига тикланишнинг бутун босқичида ҳамроҳлик қилишини маълум қилди.

4 нафар фигурантга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов Бош прокуратуранинг алоҳида назоратида. «Мақсад — бола ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш», — дея таъкидлади агентлик.

Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги фуқароларни шу каби ҳолатларни аниқлаган тақдирда, «Инсон» минтақавий марказларига ёки 1146 рақамли кеча-кундуз ишлайдиган ишонч телефонига мурожаат қилишга чақирди.