
Андижонда Aslzade boutique кийим дўкони эгасига нисбатан ўз ходимасига нисбатан зўравонлик қилганлик факти бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Жабрланувчи ҳуқуқ-тартибот органларига ёки яқинларига босим ёки зўравонлик ҳақида шикоят билан мурожаат қилмаган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео пайдо бўлганидан сўнг маълум бўлди.
Бошқарманинг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 15 декабрда содир бўлган ва қарз можароси сабаб юзага келган. Дўкон эгаси 33 ёшли А. П. ўзида сотувчи бўлиб ишлаган 20 ёшли С. С. га нисбатан психологик ва жисмоний зўравонлик қўллаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми (ғайриқонуний равишда зўрлик ишлатиб озодликдан маҳрум қилиш – уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача омоликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) бўйича иш қўзғатилган.
Дўкон эгаси процессуал тартибда ҳибсга олинган. Андижон вилояти прокуратураси терговни ўз назоратига олди.

ИИБ аёлнинг суратдаги ҳаракатларидан жабрланган бўлиши мумкин бўлган шахсларни ички ишлар органларига мурожаат қилишга чақирди.